Парламент юқори палатасида Туркия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Май 08, 2025. 09:39 • 52 сония
• 60
ТОШКЕНТ, 8 май. /"Дунё" АА/. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева кеча Туркия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Ведат Ишикхан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари барча йўналишларда, шу жумладан, меҳнат, ижтимоий ҳимоя, таълим, савдо, инвестиция ва парламентлараро ҳамкорлик соҳаларида изчил ривожланаётгани қайд этилди.
Парламентлараро муносабатлар хусусида сўз юритилар экан, сўнгги йилларда парламентлар ўртасидаги мунтазам мулоқот ва ўзаро ташрифлар фаоллашгани алоҳида эътироф этилди. Ташрифлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ҳужжатлар имзолангани ва шу тариқа парламентлараро алоқалар янги, амалий босқичга олиб чиқилгани қайд этилди.
Шунингдек, учрашувда меҳнат муҳофазаси, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, аҳолини банд қилиш ва камбағалликни қисқартириш борасида ҳамкорликни кучайтириш, тажриба ва ахборот алмашиш ҳамда мазкур йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Қатар парламент аъзолари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди