Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси асосчисини қабул қилди

Октябрь 06, 2026. 18:41 • 46 сония

• 55
Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси асосчисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун “Лукойл” компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Вагит Алекперов Ўзбекистон етакчисига компания томонидан мамлакатимиз энергетика тармоғида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ҳақида батафсил ахборот берди. Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, нефть маҳсулотлари чакана савдоси тармоғини ривожлантириш лойиҳалари шулар жумласидан.

Шунингдек ўқинг

Компаниянинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш