Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатлар Бухоро вилоятининг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳияти билан танишмоқда
Июнь 06, 2026. 11:07 • 2 дақ
• 191БУХОРО, 6 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат делегациянинг Бухоро шаҳрига ташрифи давом этмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири воқеа жойидан.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уюштирилган икки кунлик ташрифнинг биринчи кунида меҳмонлар Бухоронинг тарихий ва боқий қадамжоларини зиёрат қилган эдилар.
Сафарнинг иккинчи куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан учрашувдан бошланди. Тадбир давомида мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари вилоятнинг иқтисодий, сармоявий ҳамда туризм салоҳияти, шунингдек, турли соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Шунингдек, бугунги дастур доирасида хорижий меҳмонларнинг вилоятдаги бир қатор замонавий саноат корхоналарига ташрифи ва уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти, инвестициявий лойиҳалари ҳамда экспорт салоҳияти билан танишиши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


