Ўзбекистон Деҳли шаҳрида бошланган Жанубий Осиё минтақасидаги энг йирик туристик кўргазмада тақдим этилмоқда
Февраль 19, 2025. 14:30 • 51 сония
• 165
ДЕҲЛИ, 19 февраль. /"Дунё" АА/. Бугун Деҳли шаҳрида Жанубий Осиё минтақасидаги энг йирик туристик кўргазма – "SATTE-2025" ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур халқаро сайёҳлик тадбирида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси қатнашмоқда.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари кўргазманинг очилиш маросимида мамлакатимизда сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди, кўргазма қатнашчиларини фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.
Кўргазмада ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильони ва "Uzbekistan Airways" стенди энг гавжумлардан бири бўлмоқда.
Ўзбекистонлик санъаткорлар тақдим этаётган маданий дастур кўргазма иштирокчилари ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




