Logo

Барсакелмасда биринчи "YONAR-Burning Man" тадбири бўлиб ўтди

Сентябрь 16, 2025. 14:19 • 2 дақ

390
Барсакелмасда биринчи "YONAR-Burning Man" тадбири бўлиб ўтди

НУКУС, 16 сентябрь. /"Дунё" АА/. Туризм қўмитаси ҳамда "Stixiya" электрон мусиқа, санъат ва илм-фан фестивали ҳамкорлигида жорий йилнинг 11-13 сентябрь кунлари Нукусдан 200 километр узоқликда жойлашган гўзал Барсакелмасда ноёб "YONAR" тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълумотига кўра, "YONAR" шунчаки ижодий ва бадиий инсталляциялар кўргазмаси эмас, балки минтақанинг маданий бойлигини намойиш этувчи ва халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилувчи инновацион туристик лойиҳадир.

Тажриба тариқасида илк маротаба ўтказилган "YONAR" фестивали доирасида 35 нафар хорижий ва маҳаллий иштирокчи 6 хил инсталляция: "Sfera", "Monolit", "Teleport", "Amorfoz haykali", "Kelajak gologramma", "Art Car Scorpion" яратди.

Иштирокчилар 5 та анъанавий ўтовлар яшадилар, электр таъминоти эса генераторлар ёрдамида амалга оширилди. Фестивалнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда савдо-сотиқ мутлақо йўқ: яшаш ва ижод қилиш учун барча зарур шароитлар жамиятнинг ўзи томонидан яратилади ва баҳам кўрилади.

Анъанага кўра, фестиваль якунида "Sfera" ва "Teleport" инсталляциялари ёқиб юборилди, бу эса дунё миқёсидаги "Burning Man" анъаналарига мос равишда ўзига хос якун бўлди ҳамда тадбир тугаганидан сўнг иштирокчилар томонидан оромгоҳ ҳудуди тозаланди ва экологик тамойилларга амал қилинди.

 Қўмита хабарида ёзилишича, бу туризмни ривожлантиришдаги навбатдаги қадам бўлиб, бутун дунё сайёҳлари ва ижодкорларининг эътиборини жалб этди.

 

 

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш