Logo

Ўзбекистон дипломатлари Бирлашган Араб Амирликларида оғир жароҳат олган юртдошимизга амалий ёрдам кўрсатишди

Март 06, 2024. 10:08 • 36 сония

401
Ўзбекистон дипломатлари Бирлашган Араб Амирликларида оғир жароҳат олган юртдошимизга амалий ёрдам кўрсатишди

ДУБАЙ, 6 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари БААнинг Шаржа аэропортида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир жароҳат олган ватандошимиз ҳолидан хабар олишди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатлар С.Ш.И. ҳолидан хабар олиш учун "Ал Қассими" касалхонасига ташриф буюришиб, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўналишида бир қатор масалалар, жумладан тиббий муолажа харажатларини маҳаллий ташкилотлар томондан қопланишига эришди.

1955 йилда туғилган С.Ш.И. амалга оширилган консуллик-ҳуқуқий тадбирлар натижасида Ватанга қайтарилди. Фуқаро ва унинг ҳамроҳи "Uzbekistan airways" компанияси томонидан бепул тақдим қилинган авиачипта билан Ўзбекистонга қайтиб кетди.

Шунингдек, С.Ш.И. касалхонада даволаниши мобайнида унинг БААда бўлиб турган қариндошларига Шаржа халқаро аэропорти томонидан бепул меҳмонхона тақдим этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш