Logo

Ўзбекистон дипломатлари ХМТнинг Польшадаги ваколатхонаси директори билан қўшма тадбирларни ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар

Май 20, 2024. 16:42 • 26 сония

81
Ўзбекистон дипломатлари ХМТнинг Польшадаги ваколатхонаси директори билан қўшма тадбирларни ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар

ВАРШАВА, 20 май /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Варшавадаги ваколатхонаси директори Ливиа Стип-Рековская билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Польшадаги меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ мавжуд вазият, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва ватанига қайтиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Шунингдек, ватандош мигрантларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган қўшма тадбирларни биргаликда ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш