Logo

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Япониянинг ихтисослашган ОАВ диққат марказида

Май 06, 2025. 14:19 • 45 сония

138
Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Япониянинг ихтисослашган ОАВ диққат марказида

ТОКИО, 6 май. /"Дунё" АА/. Япониянинг туризм йўналишини ёритишга ихтисослашган "Тravel Watch" электрон нашрида "Ўзбекистон қандай мамлакат? Биз кўк гумбазли маҳобатли масжидлари билан машҳур Марказий Осиё мамлакатига сафар қилдик" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Япониялик журналист Тошиказу Мураками қаламига мансуб мазкур мақолада муаллиф Ўзбекистонга қилган ижодий сафаридан олган таассуротларини қаламга олган. Хусусан, мамлакатимизнинг туристик салоҳияти, бой маданий мероси, туристлар учун яратилган хавфсизлик ва қулайликлар ҳамда ўзбек халқининг меҳмондўстлиги алоҳида урғуланган.


Нашрда Ўзбекистон тинч ва барқарор муҳитга эга экани, япониялик сайёҳлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилгани таъкидланган. Муаллиф таъкидига кўра, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларимиздаги қадимий обидалар, хусусан, Ичан-қалъа ва Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ислом меъморчилигининг ноёб дурдонаси ҳисобланади.


"Мамлакатда диний бағрикенглик ва эркинлик муҳити таъминланган. Маҳаллий аҳоли ниҳоятда меҳмондўст ва очиқ кўнгил", – деб ёзган муаллиф.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш