Россиянинг Волгоград вилоятидаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди
Март 06, 2025. 07:20 • 43 сония
• 143
ВОЛГОГРАД, 6 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Волгоград вилоятидаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбарияти ва бу ерда бўлган юртдошларимиз билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Марказ раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида ҳозирги кунда мазкур муассасада 11 нафар Ўзбекистон фуқароси вақтинча сақланаётгани маълум қилинди. Россия томони, шунингдек, сўнгги пайтларда Ўзбекистон фуқаролари ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга масъулият билан ёндашаётганларини билдирди.
Томонлар марказда бўлган юртдошларимизга зарур консуллик хизматларини кўрсатиш тартиби ва уларни тез фурсатларда Ўзбекистонга қайтариш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.
Музокаралар натижасида ушбу марказда бўлиб турган барча ҳамюртларимизни муддатидан олдин оиласи бағрига қайтариш бўйича келишувга эришилди.
Дипломатлар, шунингдек, муассасада сақланаётган ватандошлар билан алоҳида учрашув ўтказдилар.
Ватандошларга қонуний меҳнат миграциясини амалга ошириш тартиби, қабул қилувчи давлат қонунчилигига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига