Logo

Дипломатлар кўмагида Россияда қаровсиз қолган тўрт нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Февраль 14, 2025. 11:47 • 27 сония

224
Дипломатлар кўмагида Россияда қаровсиз қолган тўрт нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 14 февраль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола Ўзбекистон қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Улар ота-онаси билан Россияга борган. Аммо болаларнинг ота-оналари Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Вояга етмаган тўрт нафар юртдошимиз яқин танишлари билан қолган.

Ўзбекистонлик дипломатлар зудлик билан вояга етмаган ҳамюртларимизнинг манзилини аниқлади. Шунингдек, уларнинг Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш