Ўзбекистон дипломатлари Бишкекда таҳсил олаётган ҳамюртларимиз билан суҳбат ўтказди
Март 03, 2026. 12:31 • 1 дақ
• 128БИШКЕК, 3 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Бишкекдаги “Манас” номли Қирғиз–Турк ҳамда Ишенали Арабаева номидаги Қирғиз давлат университетларида таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда мазкур олий таълим муассасаларида билим олаётган ўзбек талабалари иштирок этди.
Дастлаб иштирокчиларга мамлакатимиздаги “Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан билан бўлиб ўтган мулоқотида кўтарилган масалалар юзасидан батафсил маълумот берилди. Ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга, буюк шоир ва мутафаккирлар Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳам фикр-мулоҳаза алмашилди, уларнинг шеър ва рубоийларидан намуналар ўқилди.
Ёшларнинг жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, бузғунчи ва радикал оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларининг олдини олиш, алдов ва фирибгарлик қурбони бўлиб қолмаслик ҳамда бундай жиноятлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги таъкидланди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли асоссиз хабарларга ишонмаслик, фақат расмий ахборот ва мутахассисларнинг тавсияларига таяниш лозимлиги, қонунчилик билан тақиқланган турли сайтлар кирмаслик ва аъзо бўлмаслик тўғрисида тушунтириш берилди. 2021–2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси мазмун-моҳияти таништирилди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



