Logo

Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида ватандошлар иштирокида сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Апрель 01, 2026. 09:25 • 2 дақ

115
Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида ватандошлар иштирокида сайёр консуллик қабули ташкил этилди

КВАНЖУ, 1 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида вақтинча яшаётган, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида ватандошларга Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбарининг хориждаги ҳамюртларни қўллаб-қувватлаш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган сўнгги йиллардаги фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея қонунчилигига қатъий риоя қилиш, мамлакатда миграция тартибини бузган ҳолда бўлиш ҳолатларининг олдини олиш, бузғунчи ғоя ва тарғиботларга қарши ҳушёрликни ошириш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Фуқароларга ҳуқуқлари бузилганда ёки тазйиқ ўтказилганда элчихона ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.

Сайёр консуллик қабули доирасида ҳамюртларимизга консуллик рўйхатига туриш тартиби, фуқаролик масалалари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштириш, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олиш қоидалари бўйича маълумот берилди. Учрашув якунида элчихона ва ватандошлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бундай тадбирларни ўтказиш жойи ва вақти бўйича фуқароларнинг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда ташкил этишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш