Россиянинг Магадан вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди
Июнь 11, 2025. 14:33 • 30 сония
• 60
МАГАДАН, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Магадан вилоятига сафарлари давомида ҳудуддаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ватандошлар билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур муассасалар ваколатли ходимлари билан кечган суҳбат жараёнида бу ерда сақланаётган ватандошларимиз муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида элчихона ва ижро этиш муассасаси ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
Марказда ватандошларни сақлаш, уларнинг тиббий ва бошқа зарур ёрдамларни олиши, шунингдек, яқин қариндошлари билан телефон мулоқотларини ташкил этиш шартларига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди