Logo

Ўзбекистон Бош консулхонаси 5 ёшли бемор юртдошимизни ватанга қайтаришга кўмаклашди

Март 06, 2026. 12:38 • 2 дақ

254
Ўзбекистон Бош консулхонаси 5 ёшли бемор юртдошимизни ватанга қайтаришга кўмаклашди

ИСТАНБУЛ, 6 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси томонидан олиб борилган ишлар натижасида юртдошимиз – 2025 йил декабрь ойидан бери “Acıbadem” хусусий шифохонасида оғир касаллик билан курашаётган 5 ёшли З.С исмли қизалоқ малакали шифокорлар ва яқинлари ҳамроҳлигида ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бош консулхона ўзининг telegram-канали орқали “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Туркиядаги ваколатхонаси вакилларига, Туркия ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирликларига, шунингдек, “Acıbadem” хусусий клиникаси мутахассисларига ушбу хайрли ташаббусни амалга оширишда яқиндан ёрдам бергани ва ҳамкорлик қилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

“Бемор қиз ва унинг яқинларига тезроқ соғайиб кетишини ва мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз”, дейилади Бош консулхона хабарида.

Читайте также

Шу билан бирга, дипломатлар сўнгги пайтларда Туркияда тиббий хизмат кўрсатиш ниқоби остида содир бўлаётган фирибгарлик ҳолатлари юзасидан ҳушёрликка чақирган. Юртдошларимизга тиббий хизмат билан боғлиқ масалаларда ишончли манбаларга мурожаат қилиш тавсия этилди.

Сурат Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси telegram -каналидан олинди

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш