Logo

Муқаддас Рамазон ойида ўтказилган ифторлик Хитойдаги ўзбек ёшларини бирлаштирди

Март 03, 2026. 12:25 • 3 дақ

160
Муқаддас Рамазон ойида ўтказилган ифторлик Хитойдаги ўзбек ёшларини бирлаштирди
Муқаддас Рамазон ойида ўтказилган ифторлик Хитойдаги ўзбек ёшларини бирлаштирди
Муқаддас Рамазон ойида ўтказилган ифторлик Хитойдаги ўзбек ёшларини бирлаштирди
Муқаддас Рамазон ойида ўтказилган ифторлик Хитойдаги ўзбек ёшларини бирлаштирди

ПЕКИН, 3 март. /“Дунё” АА/. Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари Хитойда яшаётган ва таълим олаётган ватандошлар учун ифторлик уюштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муқаддас Рамазон ойини меҳр-оқибат, дўстлик ва шукроналик руҳида ўтказиш, диний-маданий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Жорий йил юртимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” деб эълон қилиниб, унинг доирасида аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси каби объектларнинг ташкил этилиши ва оммалаштирилиши буюк алломаларнинг илмий меросини ўрганиш ва асраб-авайлашга қаратилган бўлиб, хорижий мамлакатлар экспертларида қизиқиш уйғотаётгани айтиб ўтилди.

Мулоқот чоғида, давлатимиз ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, уларнинг замонавий билим олиши ва қобилиятини рўёбга чиқариши учун барча шароитлар яратиб берилаётгани қайд этилди.

Хусусан, 24 февраль куни давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашувида Ўзбекистонда ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиш бўйича билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди. Ватандошлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирилди.

Тадбир иштирокчилари миллий таомлардан татиб кўриб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Пекин хорижий тиллар университети талабаси Муроджон Бойматов:

- Бугун мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Рамазон ойи муносабати билан ташкил этилган ифторликка йиғилдик. Бу ерда юртдошларимиз билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар, ёшлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик.

Вазирлик, идора ва ҳокимликларда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Ёшлар куни" деб эълон қилингани, шу куни раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшлар билан учрашаётганидан ҳам хабар топдик.

Биз бу имкониятлардан фойдаланиб, янги замонавий билимларни эгаллаб, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.

Барча юртдошларимизни Рамазон билан табриклайман!

Пекин университети талабаси Моҳинур Шокиржонова:

- Бугун биз элчихонамиз томонидан уюштирилган ифторлик дастурхонига ташриф буюрдик.

Хитойдаги биз ёшлар бой маданиятимиз, анъаналаримиз ва урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида университетимизда ташкил этилаётган маданий тадбирларда фаол иштирок этмоқдамиз. Шуни айтиш керакки, ҳозирда хитойлик дўстларимиз томонидан маданиятимиз ва тарихимизни ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.

Шу кунларда ҳурматли юртбошимиз иштирокида ёшлар билан ўтказилган мулоқотда уларнинг муаммоларини эшитиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини айтиб ўтдилар ва биз бундан жуда руҳландик.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни муборак Рамазон ойи билан табриклайман.

Пекин университети талабаси Самир Нурмухамедов:

- Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ташкил этилган ифторлик тадбирида иштирок этдик. Бу ерда биз янги дўстлар билан танишдик.

Шу ўринда элчихонамиз томонидан биз ватандошларни ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасидаги кўмаклари учун миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Биз ёшлар элчихонамиз томонидан ташкил этиладиган турли тадбирларда иштирок этиб, ватанимизни узоқдан бўлса ҳам доим ҳис этиб келамиз.

Мен ҳам Хитойда олган билимларимни мамлакатимиз равнақи ва ҳалқимиз фаровонлиги йўлида сарф этишни мақсад қилганман.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш