Малайзияда таълим олаётган ватандош талабалар ҳолидан хабар олинди
Апрель 28, 2025. 18:01 • 38 сония
• 80
КУАЛА-ЛУМПУР, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Малайзияда таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Малайя, Петронас технология, Осиё-Тинч океани технология ва инновация, "Taylors", "Cyberjaya" каби университетда таҳсил олаётган талабалар, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг ушбу мамлакатдаги вакиллари иштирок этди.
Ватандошларга Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хорижда таълим олаётган ёшларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги қайд этилди.
Малайзиядаги ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Талаба ёшлар Ўзбекистон ҳаётида фаол иштирок этишга, мамлакатимизни янада ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди