Мисрда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилиши мумкин
Апрель 16, 2025. 15:09 • 39 сония
• 251
ҚОҲИРА, 16 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Ал-Азҳар университетида таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, Ал-Азҳар университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг ўзаро бирдамлигини кучайтириш мақсадида Ўзбекистонлик талабалар уюшмасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида талабалар кун тартибидаги долзарб муаммолар, таълим жараёнидаги қийинчиликлар, турли маиший масалалар, ҳужжатлар билан боғлиқ ишлар ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, элчихона, университет раҳбарияти ва талабалар ўртасида доимий алоқаларини мустаҳкамлаш, талабалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий, маънавий ва илмий фаоллигини рағбатлантириш юзасидан келишиб олинди.
Учрашув якунида талабалар уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар белгиланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди