Ўзбекистон дипломатлари кўмагида Қозоғистонда қаровсиз қолган вояга етмаган юртдошимиз ота-онаси бағрига қайтди
Декабрь 25, 2024. 09:34 • 42 сония
• 175
ОЛМАОТА, 25 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари вояга етмаган юртдошимиз M.Б. юртимизга соғ-саломат қайтиши учун амалий ёрдам кўрсатишди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

M.Б.нинг ота-онаси 2024 йил 16 ноябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан Қирғизистонга ўтган. Бироқ улар Қозоғистонда бўлиш учун миграция қоидаларини бузганликлари сабабли мамлакатга қайта кира олмаган. Ушбу омил сабаб уларнинг Олмаотада қолган вояга етмаган ўғиллари қаровсиз қолган.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси M.Б.ни ота-онасига қайтариш учун барча зарур чораларни кўрди.
Жумладан, боланинг ота-онасига оид вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида миграция полицияси вакиллари билан алоқа ўрнатилди. Фуқароларимиз ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини аниқлаш юзасидан суд қарорлари олинди.
Шундан сўнг, M.Б.ни ватанга қайтиши учун гувоҳнома расмийлаштирилди ва авиачипта харид қилинди.
Вояга етмаган юртдошимиз Бош консулхона ходимлари ҳамроҳлигида 20 декабрь куни "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси самолётида Ўзбекистонга қайтарилди ва ота-онасига топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига