Logo

Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга олиб келинди

Август 26, 2024. 18:03 • 32 сония

674
Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга олиб келинди

ОЛМАОТА, 27 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган вояга етмаган юртдошларимиз Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхона ходимлари саъй-ҳаракатлари билан "Қийин аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази" ва Олмаота шаҳар таълим бошқармаси билан биргаликда 17 ёшли И.Р., 12 ёшли С.Р. ва икки ёшли М.Н.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча зарур ҳужжатлар тайёрланди.

Шу йилнинг 24 август куни Бош консулхона дипломатлари вояга етмаган болаларни Ватанга қайтариш ва яқин қариндошларига етказиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимига топширдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш