Logo

Новосибирскдаги ватандошларга тезкор ёрдам кўрсатилди

Апрель 25, 2026. 14:25 • 58 сония

255
Новосибирскдаги ватандошларга тезкор ёрдам кўрсатилди

НОВОСИБИРСК, 25 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ ватандошларга ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатлар муаммоли вазиятни тезда ўрганиб, Ўзбекистон фуқароларига, жумладан 7 нафар вояга етмаган болаларга тезкор кўмак берди. Ватандошларга ҳар томонлама ёрдамлашиш, хавфсиз равишда Ватанга қайтариш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бош консулхона томонидан икки нафар кичик ёшли бола учун бепул равишда Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди. Бу ҳужжатлар уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Шу билан бирга, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан юртдошлар учун авиачипталар харид қилиниб, уларнинг йўлга чиқиши тўлиқ ташкил этилди. Юртдошларимиз 23 апрель куни “Новосибирск – Фарғона” йўналиши бўйича, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси рейси орқали Ватанга соғ-омон қайтиб келди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш