Покистонда 5 нафар фарзанди билан мушкул аҳволда қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Сентябрь 29, 2025. 15:52 • 52 сония
• 163
ИСЛОМОБОД, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг элчихонаси кўмагида Покистонда мушкул аҳволда қолган ҳамюртимиз К.И. ва унинг 5 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртимиз дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, ватандошимиз К.И. ўз мурожаатида Покистонда боқувчисиз қолгани, турар жой ва кундалик эҳтиёжлар, хусусан озиқ-овқат учун ҳам зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, Ўзбекистонга қайтиши учун амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаат элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, тезкор чоралар кўрилди. Улар вақтинчалик турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кундалик эҳтиёжлари учун маблағ билан таъминланди. Шунингдек, оиланинг Ўзбекистонга етиб олиши учун Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди, бошқа турдаги зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Покистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар натижасида, ушбу мамлакатдаги виза тартиботи ва бу ерда бўлиб туриш тартиблари бузилганига қарамасдан, ҳамюртимиз ва унинг фарзандларини жарима ва тўловларсиз давлатдан чиқариб юбориш тўғрисида келишувга эришилди.
Ўзбекистон элчихона ва Миграция агентлиги кўмагида ушбу оилага "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг "Исломобод-Тошкент" йўналишидаги самолётига авиачипталар олиб берилди ва улар 27 сентябрь куни Ватанга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига