Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Декабрь 18, 2025. 13:06 • 49 сония
• 873
ОҚТОВ, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги Ўзбекистон Бош консули Атирау шаҳрига иш сафари билан ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф давомида Атирау вилоятида вақтинча ва доимий истиқомат қилувчи ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида Оқтов шаҳрига келиб-кетиш имкониятлари бўлмаган фуқароларга хорижга чиқиш паспортлари топширилди ҳамда доимий рўйихатда туриш ва консуллик масалалар бўйича мурожаатлар тартиби тушинтирилди.
Консуллик қабул давомида Атирау вилоятида истиқомат қилаётган фуқароларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий, маданий ва туризм соҳалардаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида маъумот берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси