Logo

Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистонда мураккаб вазиятга тушиб қолган ватандош аёлга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатди

Март 16, 2026. 12:02 • 2 дақ

153
Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистонда мураккаб вазиятга тушиб қолган ватандош аёлга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатди

ДЕҲЛИ, 16 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистон ҳудудида ҳаётий мураккаб вазиятга тушиб қолган Р.Р. исмли ватандош аёлга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мавжуд маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси ҳужжатларини йўқотиши, шунингдек, иш берувчиларнинг виждонсиз хатти-ҳаракатлари сабабли мураккаб аҳволда қолиб, ноқонуний эксплуатация хавфига дуч келгач, ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

Консуллик бўлими томонидан фуқаронинг Ҳиндистонда бўлиш билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларини ҳал этиш учун зудлик билан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ва миграция хизматлари билан алоқа ўрнатилди.

Шунингдек ўқинг

Дипломатларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида зарур чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва логистика вазифалари ҳал этилди. Р.Р. жорий йил 14 март куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY424 рейси билан Ўзбекистонга соғ-омон қайтиб келди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси яна бир бор фуқароларни чет элга чиқишда ҳушёр бўлишга, шубҳали иш таклифларига ишонмасликка ва хорижий мамлакатда бўлиш қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш