Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
Октябрь 28, 2025. 17:10 • 32 сония
• 103
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қаровсиз қолган беш нафар вояга етмаган юртдошимизнинг Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари билан биргаликда амалга оширилди.
Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Санкт-Петербургдаги вояга етмаганлар учун ижтимоий реабилитация марказлари ва болалар учун Транзит ижтимоий бошпанасига жойлаштирилган.
Ўзбекистондан келган ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда болаларни Ватанга қайтариш бўйича барча керакли ҳужжатларни тўпланди. Бош консулхона болаларга репатриация сертификатларини бепул тақдим этди.
Ватандош болалар мутасаддилар ҳамроҳлигида Санкт-Петербург-Тошкент йўналишидаги самолёт билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига