Россия ҳудудида ҳужжатларини йўқотган тўрт нафар ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Январ 26, 2025. 11:28 • 38 сония
• 153
НОВОСИБИРСК, 26 январь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ваколатхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Тува Республикаси Оқ Довурак шаҳарида вақтинча ишлаётган тўрт нафар ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, ватандошларимизнинг яшаш жойида содир бўлган кучли ёнғин натижасида уларнинг ҳужжатлари, шу жумладан, паспортлари йўқолган.
Дипломатлар томонидан тўрт нафар юртдошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши учун гувоҳнома ва бошқа зарур ҳужжатлар тезкорлик билан расмийлаштирилди.
Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан эса "Новосибирск-Тошкент" йўналиши парвоз қиладиган самолётга чипта харид қилинди.
Юртдошларимиз билан кечган мулоқот чоғида Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида бўлиш тартиби ва шартлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Улар шу йилнинг 25 январь куни Тошкентга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига