Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Сентябрь 16, 2025. 15:06 • 40 сония
• 65
ЕКАТЕРИНБУРГ, 16 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, ватандошимиз Х.М. ариза билан мурожаат қилиб, молиявий қийин аҳволда қолгани сабабли вояга етмаган фарзанди билан бирга Ўзбекистонга қайтаришларини сўраган.
Х.М. Россия Екатеринбург шаҳрига шу йил июль ойида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш мақсадида келган. Лекин рус тилини билиш даражасини берувчи сертификатни расмийлаштира олмаганлиги сабабли қонуний тарзда меҳнат фаолиятини амалга ошира олмаган, натижада фарзанди билан оғир аҳволда қолган.
Бош консулхона юртдошимизнинг мурожаатини қаноатлантириб, "Екатеринбург-Наманган" йўналишида авиачипта харид қилиб берди.
Она ва бола бугун дипломатлар томонидан "Екатеринбург-Наманган" йўналишидаги самолётда Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Уралдаги ватандош ёшлар қўллаб-қувватланмоқда
Чехияда Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди
Новосибирскдаги ватандошларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди