Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўн олти нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинди
Август 30, 2025. 18:55 • 27 сония
• 102
ЕКАТЕРИНБУРГ, 30 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўн олти нафар ҳамюртимиз бугун Ватанга олиб келинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ушбу инсонпарварлик кўмаги жорий йилнинг 30 июлидан 30 августига Ўзбекистонда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" тадбири доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистонга қайтарилган юртдошларимизнинг аксариятини оналар ва уларнинг вояга етмаган болалари ташкил қилади.
Мазкур юртдошларимиз 30 август куни дипломатлар томонидан Екатеринбург-Тошкент йўналишидаги авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди