Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Март 02, 2025. 12:03 • 44 сония
• 373
ЖИДДА, 2 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида инсульт касаллигини бошидан ўтказган юртдошимиз Б.М. Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхона маълумотига кўра, умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борган юртдошимиз инсультга чалингани сабабли "King Abdulaziz Hospital" касалхонасига даволаш мақсадида ётқизилган.
Бош консулхона қилинган мурожаат асосида беморнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳамюртимиз 27 февраль Ўзбекистонга қайтиб келди ва у даволанишни Тошкентда давом эттирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси