Швециядаги ватандошлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон элчихонаси кубоги турнири бўлиб ўтди
Июнь 23, 2025. 11:07 • 54 сония
• 58
СТОКГОЛЬМ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Юртимиз элчихонаси томонидан 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан Швециядаги ватандошлар ўртасида футбол турнири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда 10 та жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб борди. Хусусан "А" гуруҳидан "Максимум", "Кўктош", "Хоффен", "Шунқор" ва "Бобурийлар" жамоалари жой олди. "Б" гуруҳида эса "Қашқадарё", "Хоффен-2", "Иштихон", "Кўктош-2" ва "Парсез" жамоалари ўзаро кураш олиб борди.
Гуруҳ босқичи ва финал ўйинлари муросасиз, курашларга бой ва спорт принципларига хос тарзда ўтди. Аксарият жамоалар юқори даражада ўйин намойиш этишди. Буни ўйинларни бошқариб борган швециялик ҳакамлар ва томошабинлар ҳам таъкидладилар.
Турнир якунларига кўра, биринчи ўринни "Кўктош" жамоаси эгаллади. "Максимум" жамоаси иккинчи, "Қашқадарё" учинчи ўринни банд этди.
Ғолиб жамоага Ўзбекистон элчихонаси кубоги топширилди. Совриндор жамоалар ҳам дипломатик миссия ва ҳомийлар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, "Турнирнинг энг яхши футболчиси" ва "Энг яхши дарвозабон" номинацияларида энг яхшилар аниқланди.
Шунингдек, тадбир доирасида таниқли ўзбек хонандалари Хуршид Расулов, Мустафо ва "Сахар" гуруҳи иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
Ватандошлар ўртасидаги навбатдаги футбол турнирини Норвегия ва Данияда ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди