Таиланд ва Мьянма ҳудудларида кузатилган "Яги" тўфони натижасида вафот этган ва жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
Сентябрь 12, 2024. 11:38 • 46 сония
• 425
БАНГКОК, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. "Яги" тўфони Таиланд ва Мьянмага етиб келиши натижасида ҳар икки давлатнинг шимолий штатларида сўнгги 80 йил ичидаги энг кучли сув тошқинлари кузатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, тошқинда сув сатҳи 1 метрга етди ва у жуда кучли оқимни юзага келтирди.
Кучли ёмғир ва ундан кейинги сув тошқини Таиланд шимолида иккита кўчкига сабаб бўлди. Кўчки оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 9000 га яқин хонадон селдан жабр кўрди.
Таиланд ваколатли идоралари томонидан сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда, хусусан, Таиланд-Мьянма чегарасидаги Сай дарёси яқинида аҳолига эҳтимолий эвакуацияга тайёргарлик кўриш тавсия қилинган.
Таиланднинг табиий офат кузатилган ҳудудларида яшовчи ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари орасидан сув тошқини ва кўчки натижасида жабр кўрганлар аниқланмади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди