БААдаги ўзбекистонлик тадбиркор Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги техникумларга замонавий ускуналар совға қилди
Июль 05, 2026. 10:00 • 2 дақ
• 171
ДУБАЙ, 5 июль. /“Дунё” АА/. БААда фаолият юритаётган ўзбекистонлик тадбиркор Улуғбекхон Максумов томонидан юртимиздаги бир қатор техникумларга замонавий ўқув-амалий жиҳозлари ҳомийлик асосида тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур ташаббус Дубай шаҳридаги Бош консулхона кўмагида амалга оширилиб, дастлаб Ўзбекистондаги таълим муассасаларининг моддий-техник ҳолати ва эҳтиёжлари ўрганилди.
Шу асосда “INKAS” компанияси томонидан жами 20 дона компьютер, 10 дона принтер, 5 дона тикув машинаси ҳамда 5 дона нуқтали пайвандлаш аппарати ҳомийлик тариқасида ажратилди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 1- ва 2-сон техникумларга ҳар бири учун 10 тадан компьютер ва 5 тадан принтер, Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 1-сон техникумига эса 5 дона тикув машинаси ҳамда 5 дона нуқтали пайвандлаш аппарати тақдим этилди.
Ташкилотчиларга кўра, бу каби ташаббуслар техникумларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг амалий касбий тайёргарлигини ошириш, ёшларни замонавий касбларга йўналтириш ва уларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини юксалтиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси