Она ва унинг 4 нафар фарзанди дипломатлар кўмагида Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Июль 18, 2026. 13:00 • 1 дақ

178
Она ва унинг 4 нафар фарзанди дипломатлар кўмагида Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 18 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига ҳамюртимиз М.Б. мурожаат қилиб, ўзи ва тўрт нафар фарзандининг яшаш жойи йўқлиги ҳамда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бош консулхона вакиллари ҳолатга аниқлик киритди. Маълум бўлишича, юртдошимизнинг турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлари туфайли мазкур муаммо юзага келган. Онанинг айтишича, оилавий жанжалдан сўнг турмуш ўртоғи уни ва 4 нафар фарзандини қаровсиз қолдириб, яшаб турган жойидан чиқариб юборган.

Шунингдек ўқинг

Шундан сўнг, ушбу ҳолат юзасидан фуқарога амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Миграция агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакили билан ҳамкорликда она ва унинг фарзандлари вақтинчалик турар жой билан таъминланди.

Жорий йилнинг 15 июль куни она ва унинг тўрт нафар фарзанди “Санкт-Петербург – Тошкент” йўналиши бўйича Ватанга қайтарилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш