Ўзбекистонлик етакчи санъатшунос ва ижодкорнинг шахсий кўргазмаси Лондонда ташкил этилади
Сентябрь 05, 2024. 09:04 • 45 сония
• 252
ЛОНДОН, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов таниқли ижодкор, етакчи санъатшунос, ватандошимиз Азиза Қодирий билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Азиза Қодирий санъатнинг рассомчилик, ҳунармандчилик, соҳаларида, шунингдек экспериментал костюмлар, тўқимачилик маҳсулотлари, спектакллар, инсталляциялар яратиш йўналишларида самарали ижод қилиб келмоқда.
Ижодкор 2017 йилда Пекиндаги Цингҳуа университетининг дизайн ва мода йўналишини, 2020 йилда эса Лондондаги Марказий Сент-Мартинс университетининг магистратура босқичини тамомлаган.
Ўзининг профессионал фаолияти давомида у бутун Евроосиё қитъасида халқаро миқёсда театр, жонли ижролар, фильмлар ва HR лойиҳалари учун махсус дизайнларни яратган. Шунингдек, у бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳалар бўйича маҳорат дарсларини ўтказиб келмоқда.
Эътиборли томони Азиза Қодирий жорий йилги Венеция биенналесида Ўзбекистон Миллий павильонининг бош рассоми етиб тайинланган.
Суҳбат давомида мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон санъати ҳамда маданиятини кенг тарғиб этиш мақсадида келгусида биргаликда Лондонда кўргазмалар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига