Logo

15 июль куни Маскат шаҳрида отишма юз берди, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор

Июль 16, 2024. 16:02 • 32 сония

199
15 июль куни Маскат шаҳрида отишма юз берди, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор

МАСКАТ, 16 июль. /"Дунё" АА/. Ўмон полициясининг расмий маълумотига кўра, кеча кечқурун Маскат шаҳридаги "Имом Али" масжиди яқинида содир бўлган қуролли тўқнашув оқибатида 5 киши ҳалок бўлган (барчаси чет эллик) ва бир неча киши яраланган, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Султонлик полицияси ҳолат юзасидан текширувлар бошланганини маълум қилди ва ҳалок бўлганлар ҳамда яраланганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон элчихонаси Ўмон ТИВ расмий баёнотига таянган ҳолда хабар беришича, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ.

Дипломатик миссия ҳолат юзасидан Ўмон расмий ташкилотлари билан доимий алоқа ўрнатган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш