Ватандошлар билан мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди
Декабрь 06, 2025. 12:46 • 2 дақ
• 346
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 6 декабрь. /“Дунё” АА/. “Ватандошлар” жамоат фонди вакиллари Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Вакилларимиз дастлаб, Ленинград вилояти, Киров тумани, Назия аҳоли пунктидаги Кингисепп машинасозлик заводида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан кўришди. Улар билан иш шароити, корхонада яратилган имкониятлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳақида суҳбат қилинди.
Санкт-Петербург шаҳридаги “Мерибел” ётоқхонасига ҳам ташриф уюштирилиб, ватандошлар ҳолидан хабар олинди. Бу ерда юртдошларимиз учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Ҳал этилиши лозим бўлган камчиликлар хусусида тўхталиб ўтилди.
“Балтийский-Берег” МЧЖ корхонасида вақтинчалик ишлаб келаётган ватандошларимиз билан ташкил этилган учрашув ҳам самарали ўтди. Учрашувда ҳамюртлар билан меҳнат фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида фикр-мулоҳаза алмашилди. Ватандошлар кайфиятини кўтариш мақсадида Ўзбекистондан ташриф буюрган эстрада ижрочилари чиқиши намойиш этилди.
Шунингдек, Санкт-Петербургдаги “Миллатлар уйи”да ватандошлар иштирокида ташкил этилган учрашув самимий ва очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди. Меҳнат фаолиятида вужудга келаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси