Logo

Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Озарбайжондаги ватандошлар билан учрашди

Май 26, 2025. 13:00 • 48 сония

151
Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Озарбайжондаги ватандошлар билан учрашди

БОКУ, 27 май. /"Дунё" АА/. Юртимизнинг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қаҳрамон Сариевнинг Озарбайжондаги ватандошлар билан учрашуви ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир давомида Қаҳрамон Сариев Ўзбекистонда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, хориждаги ватандошларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан "Ватандошлар" жамоат фонди ташкил этилгани, унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида ҳам таъкидланди. Қайд этилганидек, ушбу фонд хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шунингдек, миграция сиёсатини такомиллаштириш, хусусан, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Учрашувда сўзга чиққан Озарбайжондаги юртдошларимиз Ўзбекистонда турли соҳаларда эришилаётган ютуқларини юксак баҳоладилар. Шунингдек, улар миллий маданиятимизни тарғиб қилиш, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш