Logo

Япониянинг Нагоя шаҳрида ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Сентябрь 29, 2025. 16:25 • 45 сония

86
Япониянинг Нагоя шаҳрида ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

НАГОЯ, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Нагоя шаҳрида Япониянинг Аичи, Гифу ва Осака префектураларидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Қабул давомида фуқароларимизга шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, нотариал ҳужжатларни олиш ва фуқаролик ҳолатига оид масалалар бўйича ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, маҳаллий қонун-қоидаларга риоя этиш, ноқонуний ташкилотлар фаолиятида иштирок этмаслик юзасидан тавсиялар билдирилди. Ватандошларга ҳуқуқлари бузилган тақдирда Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.

Сафар доирасида "Нагоя-Ўзбекистон дўстлик ҳамжамияти" ташаббуси билан Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди. Унда юртимиздан келган санъат усталари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон дипломатлари, шунингдек, Япониянинг йирик компаниялари вакиллари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, Аичи префектураси Савдо-саноат кооперативлари ассоциацияси билан мамлакатимизда ўқув марказини очиш ва ҳамюртларимизни Японияда иш билан таъминлашга қаратилган қўшма лойиҳа амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш