Ўзбекистон Бош консулхонаси Нижнекамскда ҳалок бўлган 7 нафар юртдошимизнинг жасадини ватанига қайтариш чораларини кўрмоқда
Август 10, 2026. 16:30 • 2 дақ
• 158
ҚОЗОН, 10 август. /“Дунё” АА/. Бугун эрталаб Татаристон Республикасининг Нижнекамск шаҳрида жойлашган қатор объектларга учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида уюштирилган ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 48 киши турли даражада тан жароҳати олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхона вакилларининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси (А.Д.К., У.С.А., Б.О.М., А.Р.Э., Х.Д.Р., Х.Ф.Ф. ва И.Д.Ф.) вафот этган. Уларнинг барчаси ётоқхонада истиқомат қилиб, “Yamata” қурилиш компаниясида меҳнат қилган.
Бош консулхона ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, мазкур вазият назоратга олинганини маълум қилди. Фожиали ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида маҳаллий мутасадди идоралар ва тергов органлари билан зарур алоқалар ўрнатилган.
Суд-тиббий экспертизаси ва зарур расмий тартиб-таомиллар якунлангач, марҳумларнинг жасадларини ватанига қайтариш чоралари кўрилиши хабар қилинмоқда.
Татаристонда Нижнекамскка учувчисиз учар қурилмалар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди.
Inkazan.ru портали сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси