Logo

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Апрель 10, 2025. 11:49 • 45 сония

265
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг болалари Ўзбекистонга қайтарилди

ЕКАТЕРИНУРГ, 10 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан Екатеринбург шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг вояга етмаган фарзандларига амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон фуқароси М.Т. Екатеринбург шаҳрида вақтинча яшаётган қизи ва унинг болаларини турмуш ўртоғининг зулмидан озод қилиш ва доимий яшаш манзилига етиб олишига амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Мазкур оила 2024 йил январь ойида Екатеринбург шаҳрига  ишлаш мақсадида келган. Оиладаги келишмовчиликлар, доимий тазйиқ ва уруш жанжал аёлга жиддий руҳий таъсир кўрсатган.

Бош консулхона ходимлари ушбу оила яшаётган хонадонда бўлиб, мавжуд ҳолат билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, аёл ва унинг болалари вақтинча уй-жой билан таъминланди. Ҳамюртларимизнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганлиги ва молиявий қийин аҳволда қолганлиги учун Ватанга қайтиш гувоҳномаси ҳеч қандай тўловлар ундирилмасдан расмийлаштирилди. Шунингдек,"Екатеринбург-Самарқанд" авиақатновига чипта харид қилиб берилди.

Ватандошларимиз 8 апрель куни Екатеринбург шаҳридаги "Кольцово" халқаро аэропортидан Самарқанд вилоятига кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш