Туркиянинг Мугла вилоятида одам савдоси қурбонига айланган юртдошимизга ёрдам кўрсатилди
Ноябрь 17, 2024. 12:35 • 51 сония
• 457
ИСТАНБУЛ, 18 ноябрь. /"Дунё" АА/. Туркияда одам савдоси қурбонига айланган юртдошимиз мамлакатимиз Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхона маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароси Ҳ.Ф. ўз аризасида яқин қариндоши М.А. уни Туркиянинг Мугла вилоятидаги "The Pera Hotel Marmaris" меҳмонхонасида зўрлик билан ушлаб турганини маълум қилган.
Бош консулхона ва Туркиянинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ҳолат мурожаатчи айтганидек бўлиб чиқди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида Ҳ.Ф озод этилди ва Истанбулга олиб келиниб, хавфсиз жойга жойлаштирилди.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолатга алоқадор бўлган ва Туркияда одам савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ватандошимиз Ҳ.Ф эса шу йил 15 ноябрь куни Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ватандошлардан хорижга ишга боришда ниҳоятда эҳтиёт бўлишни, фирибгар ва жиноятчиларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмасликни сўрайди. Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз +905535411717 (24/7) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди