Россияда чет эл фуқаролари учун тиббий кўрикдан ўтиш тартиби ўзгарди
Июнь 15, 2026. 09:00 • 2 дақ
• 203
МОСКВА, 15 июнь. /“Дунё” АА/. Россия Президенти томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, чет эл фуқароларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўтишига оид қонун-қоидаларга янги ўзгартиришлар киритилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимининг маълумот беришича, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияга кирган чет эл фуқаролари 30 календарь куни ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлади. Аввал мазкур муддат 90 кунни ташкил этар эди.
Тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш ёки бўйин товлаш 25 мингдан 50 минг рублгача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. Шунингдек, мазкур талабларга риоя қилмаслик маъмурий тартибда Россиядан чиқариб юборишга олиб келиши мумкин. Жарима белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда унинг миқдори икки бараварга оширилади ва шахс мамлакатдан мажбурий тарзда чиқариб юборилади.
Шунингдек, хавфли касалликлар мавжуд эмаслиги ҳақидаги сохта тиббий маълумотномаларни тайёрлаш ва тарқатиш учун жиноий жавобгарлик ҳам жорий этилди.
Юқоридаги янги қоидалардан келиб чиқиб, элчихона дипломатлари Россияда бўлиб турган ватандошлардан амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси