Ўзбекистон Япониянинг қишлоқ хўжалиги суғуртаси соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда
Июнь 07, 2025. 12:19 • 2 дақ
• 24
ТОШКЕНТ, 7 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Қосимов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Японияга хизмат сафари доирасида "JA Kyosai" ва "Nosai" суғурта ташкилотлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Қишлоқ хўжалиги вазирили маълумотига кўра, 1951 йилдан бери фаолият юритиб келаётган "JA Kyosai" Япония Қишлоқ хўжалиги кооперативлари тизимининг суғуртаси бўйича миллий федерация ҳисобланади. Ташкилот фермерлар ва қишлоқ аҳолиси учун ҳаёт, соғлиқни сақлаш, мол-мулк ва автомобиль суғуртаси хизматларини тақдим этади. "JA Kyosai" фаолияти ўзаро ёрдам ва барқарорлик тамойилларига асосланади. Бу ёндашув кооператив тизимини нафақат иқтисодий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам барқарорликни таъминловчи муҳим омил сифатида намоён қилмоқда.
Учрашув давомида япониялик мутахассислар томонидан мазкур тизимнинг тузилмаси, функциялари ва амалий ёндашувлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, "JA Kyosai" кооперативларининг фермерлар билан мулоқот тизими, суғурта тарифларини шакллантириш, субсидиялаш ҳамда қайта суғурталаш механизмлари бўйича тажриба алмашилди.
Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалигини суғурталаш соҳасидаги мавжуд муаммолар, долзарб масалалар муҳокама қилиниб, япониялик мутахассислар томонидан уларнинг ечими бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Япония томонига икки томонлама ҳамкорликни расмийлаштириш мақсадида Англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш ташаббуси илгари сурилди. "JA Kyosai" ва "Nosai" раҳбарияти бу таклифни ижобий баҳолаб, келгусида махсус тренинглар, семинарлар ва билим алмашинуви дастурларини йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди