Ўзбекистон делегацияси Варшавада самарали музокаралар ўтказди
Январ 21, 2025. 11:51 • 2 дақ
• 150
ВАРШАВА, 20 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси шу йилнинг 15-18 январь кунлари амалий ташриф билан Польшада бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Польша Сенати раиси ўринбосари Михал Камински, Сейм вице-спикери Влодимеж Чажастий, Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари ўринбосари Дариуш Луковски, Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Владислав Бартошевки, Мудофаа вазирлиги давлат котиби, "Польша-Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Павел Бейда ҳамда Инвестициялар ва савдо агентлиги президенти Анджей Диха билан учрашувлар ўтказди.
Музокараларда ўзбек-поляк икки томонлама ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболлари, жумладан, сиёсий, парламентлараро, хавфсизлик, мудофаа ва савдо-иқтисодий соҳаларидаги муносабатларни янада кенгайтириш имкониятлари батафсил муҳокама қилинди.
2025 йилга мўлжалланган икки томонлама тадбирлар ва ташрифлардан иборат бой кун тартиби, жумладан, Польшанинг Европа Иттифоқи Кенгашида раислиги доирасидаги ташаббуслар кўриб чиқилди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича истиқболли йўналишларни белгилаб олди ҳамда 2025 йил икки томонлама ҳамда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларга янги суръат бағишловчи тарихий йил бўлишига умид билдирдилар.
Шунингдек, Европа Иттифоқининг "Global Gateway" ташаббуси доирасидаги имкониятлар ва Транскаспий халқаро транспорт йўналиши каби инфратузилма лойиҳаларини ривожлантиришнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди