Logo

Ўзбекистон Жанубий Корея билан таълим тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни жадаллаштиради

Октябрь 17, 2024. 18:10 • 48 сония

151
Ўзбекистон Жанубий Корея билан таълим тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни жадаллаштиради

СЕУЛ, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази вакиллари таълим соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш мақсадида амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида амалга оширилган ташриф давомида Корея таълимни ривожлантириш институти (KEDI), Корея ўқув дастурлари ва баҳолаш институти (KICE), Узоқшарқ университети ва Корея миллий транспорт университети раҳбарияти билан қатор йўналишларда музокаралар ўтказилди ва меморандумлар имзоланди.

Учрашувларда таълимнинг долзарб масалалари бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий тизимларини татбиқ этишда тажриба алмашиш ва ўқув дастурлари самарадорлигини ҳамда халқаро тадқиқотларнинг натижаларини таҳлил қилиш, грант лойиҳаларни амалга ошириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Жанубий Корея ОТМ раҳбарлари билан учрашувлар давомида таълим статистикаси бўйича соҳа мутахассисларининг малакасини оширишга доир ҳамкорлик имкониятлари, Ўзбекистонда сунъий интеллект ва робототехникага қизиқувчи ўқувчиларни ўқитишга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик имкониятларига қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш