Ўзбекистон пахта саноатини ривожлантириш соҳасида Швейцария халқаро уюшмаси тажрибаси тадбиқ этилади
Декабрь 16, 2023. 11:42 • 49 сония
• 60
ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Швейцариянинг «Better Cotton Initiative» халқаро уюшмаси вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Ҳукуматнинг gov.uz портали маълумотига кўра, унда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, «Better Cotton Initiative»нинг глобал пахта ишлаб чиқариш, пахта саноатини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ этиш ва мазкур соҳада икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш ва келгусида илмий тадқиқот институтлари олимларининг малака ошириши бўйича дастурлар ишлаб чиқиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Музокаралар натижасида томонлар самарали ва конструктив ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини келишиб олишди. Бу эса, республикамизда аграр соҳада кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, пахта саноатини янада ривожланишида туб бурилиш ясалишига туртки бўлади.
Швейцариянинг «Better Cotton Initiative» халқаро уюшмаси 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 22 давлатида, жумладан, Ўзбекистонда фаолият юритади ва дунё бўйлаб 2,8 миллиондан ортиқ фермерлар фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Халқаро уюшма 2023 йил 30 май куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан рачман рўйхатга олинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди