Ўзбекистон ва Қатар ижтимоий соҳада икки томонлама алоқаларни ривожлантирмоқда
Май 08, 2024. 17:53 • 2 дақ
• 162
ДОХА, 8 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев "Qatar Charity" жамғармаси глобал дастурлар бош ижрочи директори Наваф Абдулло Ал-Ҳаммадий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда ижтимоий соҳадаги лойиҳаларга мазкур жамғарманинг грантлари ва молиявий иштирокини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Наваф Ал-Ҳаммадий Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг дўстона руҳда ривожланиб бораётганини юқори баҳолади ва ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.
1992 йилда ташкил этилган "Qatar Charity" жамғармаси мамлакатдаги энг йирик нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади. Жамғарма 1997 йилда ЭКОСОС аъзолигига кирган. Унинг асосий фаолият йўналишлари – бу гуманитар ва ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш. Жамғарма дунёнинг 60 та давлатида лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. "Qatar Charity"нинг 35 давлатда доимий ваколатхоналари мавжуд. Марказий Осиёда ҳозирча Қирғизистонда доимий ваколатхонаси мавжуд. Ташкилот Афғонистонда ва Тожикистонда ҳам ваколатхона очишни режалаштирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси