Logo

Ўзбекистон ва Буюк Британия иқтисодий ва молиявий соҳадаги шерикликни мустаҳкамламоқда

Октябрь 19, 2025. 13:23 • 2 дақ

97
Ўзбекистон ва Буюк Британия иқтисодий ва молиявий соҳадаги шерикликни мустаҳкамламоқда

ЛОНДОН, 19 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги делегациянинг Буюк Британияга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Буюк Британиянинг етакчи молиявий институтлари билан стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, Буюк Британия бизнес ва савдо давлат вазири Крисом Брайант, "UK Export Finance" бош директори Тим Рид, "Standard Chartered" бош директори Саиф Малик, "United Green Group" раиси Афшин Афшарнежад, "International Hospitals Group" бошқаруви раиси Честер Кинг, "Zaha Hadid Architects" раҳбари Патрик Шумахер, "Intertek" вице-президенти Жереми Гаспард ва "J.P. Morgan", "Societe Generale", "Jefferies" ва "StoneX" каби йирик молия институтларни вакиллари билан самарали музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувларда инфратузилма ва саноат соҳаларини ривожлантириш, экспортни қўллаб-қувватлаш, энергетика ва "яшил" иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, халқаро бозорларда молиявий инструментларни чиқариш ва муомаласини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар молиявий интеграцияни чуқурлаштириш, савдо механизмларини ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, "Янги Ўзбекистон – улкан имкониятларга эга йирик мамлакат" номли инвестиция роад-шоусида ҳам қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистондаги янгиланишлар ва иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари тақдимот қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш