Ўзбекистон ва Швеция олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
Июнь 18, 2025. 11:12 • 44 сония
• 70
СТОКГОЛЬМ, 18 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти биринчи проректори Бахтиёр Насимов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Швециянинг Бурос университетига хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ишчи гуруҳ аъзолари сафар давомида мазкур олий билим юрти проректори Ким Болтон билан музокара ўтказди.
Томонлар барқарор ривожланиш, айланма иқтисодиёт ва тўқимачилик саноати чиқиндиларини қайта ишлаш каби йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон делегацияси Бурос университети фаолияти, жумладан тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш жараёни ва тадқиқотлар олиб бориладиган лабораторияси билан яқиндан танишди.
Швед олий таълим муассасасида бўлиб ўтган учрашувда икки олий билим юрти ўртасида Phd талабалари алмашинуви ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Музокаралар якунида Бурос университети билан ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро ташрифларни ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди