Logo

Ўзбекистонлик ҳамширалар Баҳрайнга ишлаш учун юборилиши мумкин

Июль 12, 2025. 15:42 • 46 сония

85
Ўзбекистонлик ҳамширалар Баҳрайнга ишлаш учун юборилиши мумкин

МАНАМА, 12 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов (қароргоҳи Ар-Риёз шаҳрида жойлашган) Баҳрайн соғлиқни сақлаш вазири Жалила бинт ас-Саййид Жавод Ҳасан билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш ва юртимиз ҳамшираларини Баҳрайнга ишга жалб этиш истиқболлари кўриб чиқилди.


Вазир Жалила бинт ас-Саййид Жавод Ҳасан икки қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатини қайд этиш баробарида, барча йўналишларда, хусусан тиббиёт соҳасида янада ривожлантириш учун ишга солинмаган салоҳият борлигини билдирди.


Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасида эришаётган ютуқлари, ёш кадрларни тайёрлаш бўйича самарали натижалари алоҳида қайд этилди. Шунингдек, ушбу соҳада Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик билдирилди.


Баҳрайн билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва оилавий тиббиёт марказларида даволаш ишларини ташкил йўналишида тажриба алмашиш хусусида фикр алмашилди.


Бундан ташқари, икки мамлакат соғлиқни сақлаш идоралари ўрасида англашув меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолашни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш