"Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш вазифалари келишиб олинди
Июль 29, 2025. 18:30 • 42 сония
• 80
ТОШКЕНТ, 29 июль. /"Дунё" АА/. "Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон транспорт вазирлиги маълумотига кўра, транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев иштирок этган йиғилишда янги мультимодал транспорт коридори орқали юк ташувларини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар ҳар бир давлат ҳудуди орқали ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни ўзаро мувофиқлаштиришга келишиб олди.
2023 йилнинг ноябрь ойида Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатларининг биринчи транспорт форуми доирасида Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон халқаро транспорт коридорини яратиш ва ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди